Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Херсонда рублда савдо қиладиган дастлабки АЁҚШлар ишга тушди - видео

Херсонда дорихоналар ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари рубл қабул қилишни бошлади. Ёқилғи етказиб беришда узилишлар бўлгани йўқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Херсон вилоятида рублда савдо қиладиган дастлабки АЁҚШ ва аптекалар ишга тушди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Геническдаги АЁҚШларда янги нархлар рубльда белгиланган. Аи-92 навли бензиннинг бир литри 66 рубль.
"Биз рубльда ҳам гривнада ҳам савдо қилаяпмиз. Ҳар куни 3 кубдан ёқилғи сотамиз, етказиб беришда узилишлар йўқ", - дейли АЁҚШ ишчиси.
Шунингдек дорихоналарда ҳам савдо ҳам рубльда ҳам гривнада олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Херсон маъмурияти Россия қўшинлари томонидан озод қилнганидан сўнг 11 май куни Владимир Путинга вилояни Россия таркибига қўшиб олиш тўғрисидаги мурожаат билан чиққан эди.
"Херсон шаҳри - бу Россия, ҳеч қандай Херсон Халқ Республикаси тузилмайди, референдум ўтказилмайди", - деган эди ўшанда вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов.