Сўм доллар ва рублга нисбатан мустаҳкамланди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун пастлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 майда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,76 сўмга пастлаб, 11 045, 25 сўмни ташкил қилди. Бу долларнинг қаторасига тўртинчи кун пастлаши.
Кеча арзонлашган евро 23,02 сўмга кўтарилиб, 11 832,78 сўм бўлди.
Сўнгги кунлар давомида мунтазам мустаҳкамланиб келаётган рубль 20,82 сўмга тушиб, 176,65 сўм бўлди. Бу пасайиш Россия Марказий банки бир ойдан кўпроқ вақт ичида учинчи марта фоиз ставкасини пасайтириши ортидан рўй берди. 26 май куни асосий ставка 14 фоиздан 11 фоизга туширилди.
27 майда амалда бўладиган валюта курслари