Самарқанд ҳокимлиги ижтимоий объектлар қурилишини текширди - видео

Самарқанд вилояти ҳокимлиги қурилаётган 26та ижтимоий объектда қурилиш нормаларига амал қилинмаётганини ва жиддий камчиликларга йўл қўйилаётганини аниқлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Самарқанд ҳокимлиги вилоятда қурилаётган ижтимоий қурилиш объектларини синчиковлик билан текширди.
Текширув натижасида кўплаб камчиликлар аниқланди. Улар орасида ишчилар ва техника сонини ошириб кўрсатишдан бошлаб, қурилиш ва сайсмик хавфсизлик нормаларига жавоб бермайдиган ишларни бажаришгача бўлган камчиликлар аниқланди.
Батафсил қуйидаги видеолавҳада томоша қилиш мумкин.
Энг жиддий қоидабузарликларга йўл қўйган бир неча мансабдор шахслар ўз лавозимидан бўшатилди. Шунингдек қурилаётган ва таъмирланаётган объектларда аниқланган камчиликларни қисқа вақт ичида бартараф этиш вазифаси қўйилди.