ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Евроосий иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо мамлакатларнинг миллий валюталардаги ўзаро ҳисоб-китоб улуши 75 фоизга етди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Миллий валюталардаги ҳисоб-китоб амалиёти кенгаймоқда, бу ғоят муҳим.Улар улуши иттифоқ (ЕОИИ – таҳр.) мамлакатлари савдосида аллақачон 75 фоизга етди”, - деди Путин Евроосиё иқтисодий форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаётиб.
“Бундан кейин ҳам миллий тўлов тизимлари ва банк карталаридан ўзаро фойдаланиш ва бирлаштириш устида иш олиб борамиз”, - дея қўшимча қилди Россия раҳбари.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Москва ташқи савдо ҳисоб-китобларини рубль ва ишончли ҳамкор мамлакатлар миллий валюталарига ўтказишни тезлаштириши лозимлигини маълум қилгани хабар қилинган эди.