Ўзбекистонлик олимлар экинлар касалликларига қарши муқобили йўқ восита яратишди

“Kuprumxit” препарати ғалланинг қоракуя касаллигида, шунингдек, мевали дарахтлардаги касалликларни олдини олиш ва даволашда 80-85% биологик фаолликка эга.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти олимлари илк бора дунё бозорида муқобили бўлмаган “Kuprumxit”препаратни ишлаб чиқариш технологиясини яратишди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.
Ушбу препарат ғўза ва буғдой ўсимликлари уруғларини экиш олдидан ишлов беришда ҳамда касалланиш ҳолатларини олдини олишда 0,5 % эритма шаклида қўлланилади.
“Қишлоқ хўжалиги экинлари ўсимликлари уруғларини полимер шаклли препарат билан капсулалаб экиш натижасида уруғни ноқулай об-ҳаво шароитларидан ҳимоя қилувчи полимер плёнка ҳосил бўлади”, - дейилади хабарда.
Ғўза ва буғдой уруғларини ушбу препарат билан капсулалаб экишда 20 л/т мақбул сарф меъёри сифатида аниқланган.
Препарат ғалланинг қоракуя касаллигида, шунингдек, мевали дарахтларда – Monilia fructicola, Monilia fructiigena замбуруғлари чақирувчи монолиоз касаллигини олдини олиш ва даволашда 80-85% биологик фаолликка эга.
Ўзбекистонлик олимлар янги биостимулятор яратишди