Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Донбассда 8 мингга яқин украиналик ҳарбий таслим бўлди – ЛХР элчиси

ЛХРнинг Россиядаги элчиси Родион Мирошник Донбассда асирга тушган украиналик ҳарбийлар сонини очиқлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Луганск ва Донецк халқ республикаларида (ЛХР ва ДХР) ҳозир 8 мингга яқин украиналик асир бор, боз устига уларнинг сони ўсиб бормоқда. Бу ҳақда ЛХРнинг Россиядаги элчиси Родион Мирошник маълум қилди.

Асирлар бисёр. Албатта, энг кўпи Донецк халқ республикаси ҳудудида, бироқ бизда ҳам улар етарлича. Ҳозир умумий рақам 8 минг атрофида. Бу жуда кўп, ва ҳар куни уларнинг сони юзлаб ортмоқда”, - деди Мирошник "Соловьев Live" эфири чоғида.

Элчининг фикрича, Донбассда асир ва ҳалок бўлган украиналик ҳарбийлар сони ортиб боради, чунки Украина қўмондонлиги мунтазам армия бўлинмаси ёки миллий ҳарбий қисмлар ўрнига жанг олиб борилаётган ҳудудларга яқинда жойларда яшовчи тинч аҳоли орасидан саралаб олинган фуқароларни жўнатмоқда.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.