Сўнгги қўнғироқ: бу йил қанча ўқувчи мактабларни битирди

Барча таълим масканларидаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари президент томонидан битирувчиларга йўллаган табрикни ўқувчиларга етказиш билан бошланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Бугун республиканинг барча мактабларида 2021-2022 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранглади.
Бу йил Oзбекистондаги 10 130 та умумтаълим мактабини 390 минг нафардан ортиқ битирувчи тамомламоқда.
Битирувчилар 11 йил давомида сабоқ олган устоз-мураббийлари ва синфдошлари билан хайрлашади.
"Последний звонок" в школах Узбекистана
Тадбир доирасида йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори кўрсаткичларга эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилди/
Шунингдек, фан олимпиадалари, кўрик танлов ва спорт мусобақаларида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган ҳамда ижодкор ўқитувчилар фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
"Последний звонок" в школах Узбекистана