ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 майда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,92 сўмга пастлаб, 11 063, 01 сўмни ташкил қилди. Евро ҳам 53,71 сўмга арзонлашиб, 11 809,76 сўм бўлди.
Рубль эса 2,57 сўмга кўтарилиб, 197,47 сўмни ташкил этмоқда.
26 майда амалда бўладиган валюта курслари
© Фото: Марказий банк