Бу қизиқ

Қовуришда қандай ёғдан фойдаланиш керак - парҳезшунос тавсияси

Парҳезшунос қовуриш учун рафинадланган ёки ҳайвон ёғларидан фойдаланишни тавсия қилади
Sputnik
Тўғри ёғ танлаш нафақат таомни мазали қилади, балки саломатликка ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шифокор- парҳезшунос Александра Разаренова Sputnik радиосига таом учун қандай ёғлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берди.
Баъзи ёғларнинг шундай хусусияти бўладики, қизитилганда уларда организм учун турли зарарли моддаларни ишлаб чиқариши мумкин.
“Бундай ёғлар яллиғланишга олиб келади, танадаги дегенератив ўзгаришлар ва ирсий касалликларга олиб келади. Бундан ташқари, унда соғлик учун жиддий хавф туғдирадиган канцероген моддаси бор”,- дейди парҳезшунос.
Шифокорнинг сўзларига кўра, ёғ сковородада тутун чиқара бошласа, зарарли маҳсулотга айланади. Шунинг учун ҳам энг юқори ҳарорат учун асосан, таркибида тўйинган ёғли кислоталар бўлган ёғ тўғри келади.
“Қовуриш учун юқори ҳароратда қизитишга мўлжаланган, тўйинмаган ёғ кислоталарнинг камлиги, яъни 15% дан кўп бўлмаслиги ва тўйинган ёғли кислоталар кўп бўлган ёғни танлаш зарур”, - дейди Разаренова.
Рафинадланмаган ёғларда бундай хусусиятлар йўқ. Парҳезшунос озиқ-овқатларни рафинадланган ёки ҳайвон ёғларида қовуришни тавсия қилди.
“Одатда рафинадланган ёғлар ёки тўйинган ёғ кислотали ҳайвон ёғлари бу талабларга жавоб беради. Улар юқори ҳароратда таом тайёрлаш учун маъқул. Чунки улар энг юқори ҳароратда қизитишга чидамли”, - дейди шифокор.