Қўқонда Yandex Go хизмати ишга тушди

Энди бу такси хизмати Фарғона водийсининг барча йирик шаҳарларида мавжуд.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. 25 майдан Yandex Go хизмати Қўқонда ҳам ишга туширилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Энди сервис Фарғона водийсининг барча йирик шаҳарларида мавжуд. Вилоят аҳолиси энди кўчада такси хизматига қўнғироқ қилишлари ёки машина ушлашлари шарт эмас”, - дейди компаниянинг Марказий Осиё бозорини ривожлантириш бўйича ижрочи директори Тамирлан Шапиев.
Машинага буюртма берилгандан сўнг, дастурда автомобил русуми ва ҳайдовчининг келиш вақти каби барча керакли маълумотлар кўрсатилади. Иловада тез боғланиш мумкин бўлган қўллаб-қувватлаш хизмати ҳам мавжуд.
Қўқонликлар сафарнинг аниқ нархини машинага буюртма берганда кўришлари мумкин бўлади. Ҳайдовчи йўналишни йўл таъмири туфайли ўзгартирса ҳам нарх ўзгаришсиз қолаверади. Сафар учун тўлов нақд пул кўринишда амалга оширилади.
Маълумот учун, ҳозирда Yandex Go хизмати Тошкент, Фарғона, Марғилон, Наманган, Самарқанд, Андижон ва Бухорода ишламоқда.