ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Қирғизистон Россия ёнилғи-мойлаш материалларини рублда сотиб олишни бошлади. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Монополияга қарши тартибга солувчи хизмати раҳбари Кенешбей Тайлаков маълум қилди.
“Бугунги кунда нефтрейдерлар ёнилғи-мойлаш материалларининг 70 фоизини рублда харид қилишмоқда, қолганини долларда”, - деди у парламентдаги йиғилишда.
Тайлаков сўнгги ойда бундай ҳисоб-китоб қилиш тартибига ўтилганини қайд этди.