ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолиси Россия фуқаролигини соддалаштирган тартибда олишлари мумкин. Россия президенти Владимир Путин тегишли фармонга имзо чекди.
Тузатиш Россия президентининг 2019 йилдаги фармонига киритилмоқда. У фармонга мувофиқ, ДХР ва ЛХР аҳолисига Россия фуқаролигини олиш соддалаштирилган эди.
Эндиликда бу тартиб Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолиси учун ҳам амал қилади.