ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистонликлар Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича ўзларинг таклиф ва фикрини билдиришлари мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев маълум қилди.
Депутатнинг сўзларига кўра, айни пайтда Конституциявий комиссияга аҳолидан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар келиб тушмоқда. Улар албатта кўриб чиқилади.
“Қисқа муддатда “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” бош ғояси асосида фаолият кўрсатувчи махсус ахборот платформаси ҳам иш бошлайди”, - дейди депутат.
Платформа ишга тушгунга қадар таклифларни taklif@meningkonstitutsiyam.uz ёки taklif@2022.uz электрон почталари орқали юбориш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилганди.
Комиссияга ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аҳолининг барча қатламларидан Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни олади.