Афросиёб археологик объекти яқинида ўрта асрларга оид буюм қолдиқлари топилди – фото

Афросиёб археологик объекти яқинида ободонлаштириш билан боғлиқ иншоот қуриш учун 9x9x2,5 метр ўлчамдаги 180 метр куб ер кавланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Афросиёб археологик объекти яқинида кавланган чуқурдан ўрта асрларга оид сопол буюм қолдиқлари, ғишт ва қабристон қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда самарқандлик фуқаро А.В.Павленко Самарқанд шаҳридаги Шоҳи-Зинда кўчасидаги Афросиёб археологик объекти яқинида ер қазиш ишлари олиб борилгани ҳақида хабар қилган. 16 май куни бу мурожаат юзасидан Маданий мерос агентлиги вилоят маданий мерос бошқармаси ва археология институти ходимлари ўрганиш олиб боришган.
Ўрганиш натижаларига кўра, Афросиёб археологик объекти яқинида ободонлаштириш билан боғлиқ иншоот қуриш учун 9x9x2,5 метр ўлчамдаги 180 метр куб ер кавланган. Кавланган чуқур ўрганилганда ўрта асрларга оид сопол буюм қолдиқлари, ғишт бўлаклари ва чуқурнинг юқори қисмида қабристон қолдиқлари аниқланган.
“Қазиш ва қурилиш ишларини олиб борган ташкилот бўйича аниқлик киритган ҳолда, ушбу ташкилотга нисбатан чоралар кўрилади”, - дейилади хабарда.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
Маълумот учун, Афросиёб археологик объекти ЮНEСКО томонидан Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.