ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Россия бундан манфаатдор бўлган МДҲ мамлакатлари ва бошқа минтақалар билан ҳамкорликни янада фаол йўлга қўйиши зарур. Бу ҳақда Россия Федерация кенгаши раиси ўринбосари Константин Косачёв маълум қилди.
“Биз, кўриниб турибдики, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан яратишга уринган ўша ягона Европадан кетишга мажбур бўламиз. У етарлича узоқ муддат яна парчаланади. Бу аниқ шуни англатадики, биз Россия келишини кутаётган ҳам собиқ совет ҳудуди, МДҲ мамлакатларига, ҳам минтақаларга бир неча карра кўпроқ фаол келишимиз керак”, - деди у “Россия сегодня” медиагуруҳининг “Янги тафаккур, янги воқелик” форуми давомида.
Косачёвнинг сўзларига кўра, бу “ҳозир Россия президенти топшириғига биноан олиб борилаётган мамлакат ташқи сиёсатинининг жиддий қайта кўриб чиқилишини” англатади.