Польша “интеграция”га тайёрланмоқда: Украина ҳалокатга маҳкум

Москвага Ғарб томонидан уюштирилган сотқинларча муносабат, Киевнинг НАТОга кириш учун амалга оширган йигирма йиллик саъй-ҳаракати - Украина давлатчилигида ҳалокатли ўзгаришларга олиб келди, дея таъкидлайди Sputnik ҳарбий шарҳловчиси Александр Хроленко.
Sputnik
Россия “хавфсизлик камарида” тинч, дўстона, имтиёзли давлат мақомини сақлаб қолишни истамаган Украина ҳар томонлама нацизм, адоват ва душманлик туфайли бўлиниб кетди. Бугун Киевнинг ушбу режими Украина халқини ўрта асрлардаги холоп-қуллар даврига етакламоқда. Бу жаҳолатни фақат Россия тўхтата олади.
22-май куни Польша президенти Анжей Дуданинг Киевга тўсатдан, эълон қилинмаган ташрифи ва Украина президенти Владимир Зеленскийнинг умумий ривожланиш йўлидан бориш нияти ҳақидаги баёнотидан сўнг аниқ бўлдики, коллектив Ғарб Украина назорати остидаги бўлимларни фавқулодда Польша протекторатига айлантиришга ҳозирлик кўрмоқда.
Киев манбаларининг хабар беришича, Зеленский Дудадан Беларусь билан чегарадаги мамлакат Қуролли Кучлар гуруҳини озод қилиш учун Ғарбий Украинага Польша қўшинларини юборишни сўраган. Украина Қуролли кучлари Бош штаби бу кучлардан “шарқий фронтни барқарорлаштириш” учун фойдаланиш ниятида. Украина қўшинларининг Северодонецкдаги аҳволи оғир, фронт парчалана бошлаган.
Украинадаги Польша фуқароларининг алоҳида мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳаси НАТО қўшинларини Украина ҳудудига “Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари” сифатида киритиш имконини беради. Режага кўра, мустақил ҳудуддаги поляклар Украина фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга бўлади. Улар давлат органларига сайланиш, стратегик лавозимларни эгаллаш имконияти пайдо бўлади. Польша полицияси Украина ҳудудида қонун ва тартибни назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлади - бу ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бирлашиши демакдир.
Албатта, қарама-қарши йўналишда (Польшадаги Украина полицияси) мустамлакачилик схемаси ишламайди - ҳеч ким бир бошқарувлилик ва мамлакат конституциясини бекор қилмайди. Польша таркибидаги “Украина қўшинлари” икки тенг (тарихий душман бўлган ) давлатларнинг иттифоқидан кўра ҳақиқатга яқинроқ кўринади. Реституциянинг ўткир муаммоларига ҳам тегмасдан.
Москва содир бўлаётган воқеаларга жуда салбий муносабатда. Аввалроқ Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати Варшаванинг Украина ғарбий вилоятларини Польша таркибига киритиш режалари ҳақида хабар берган эди.
Польша “кўнгилли аскарлари” анчадан буён Украинадаги отишмаларда иштирок этяпти. Кеча Днепропетровск вилоятининг Павлоград вилоятига Польшанинг иккита батальони “Рапира” танкга қарши қуроллари ва Америка зирҳли машиналари билан етиб келди.
Польшада Калининградни “демилитаризация” қилишга чақиришмоқда. Вазиятларнинг уйғунлиги туфайли Польша-Украинанинг чексиз “умумий бахт” лойиҳаси эскалациянинг янги босқичини, НАТОнинг Шарқий –Европа ҳудудларида ҳарбий ҳаракатларнинг муқаррар лойиҳарини ваъда қилишмоқда. Бу ҳудудларда Россия Қуролли Кучлари ортиқча гуманизмсиз, тактик ва сратегик жиҳатдан ҳукмронлик қилишга қодир.

Атлантик турбулентлик

Агар Польша қўшинларининг Украинага киришини фараз қилсак, Белорусга қарши “иккинчи фронт” очиш эҳтимоли кескин ошади. Унинг ҳудудига Украина диверсант-разведка гуруҳлари аллақачон кириб бормоқда.
Украина қўшинларининг Ровенск, Черниговск ва Киев йўналишларидаги чегара гуруҳи 20 минг “штик” дан ошади.
Украина ташқи назорат остида, унинг бош қўмондони эса профессионал шоумен, медиада муваффақият қозониш ва “очил дастурхон” – Киев режимига Америка ҳарбий ва молиявий ёрдамини кенгайтириш учун ватандошларининг ҳаётини қурбон қилишга тайёр.
Беларус Республикасининг Польша, Литва ва Латвия билан чегараларида ҳам кескинлик кучаймоқда. Бу ерда НАТО қўшинларининг умумий сони 37,5 минг кишини ташкил этади (Беларус Қуролли Кучларининг умумий сони билан солиштириш мумкин). Вашингтоннинг Босфор ва Дарданел бўғозларини тўсиш, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларини Қора денгизга қайтариш ва куч билан Одесса портини (дон экспорти учун) блокдан чиқариш нияти Европада “Атлантика циклонини” кучайтирмоқда.
Американинг The Wall Street Journal нашрига кўра, Пентагон ва Давлат департаменти расмийлари америкалик дипломатларни ҳимоя қилиш ва Украина Қуролли кучлари мутахассисларини тайёрлаш учун Украинага АҚШ армиясининг махсус бўлинмаларини юбориш имкониятини ҳам муҳокама қилмоқда.
Эслатиб ўтаман, Украинада ўтказилган уч ойлик махсус операция давомида ўнлаб америкалик ва британиялик ҳарбий инструкторлар йўқ қилинган. Бу янги отрядларни рағбатлантириши даргумон. Бошқа томондан, Вашингтон ва Брюссел Россия билан охирги украиналиккача курашишга тайёр. Йил бошидан буён АҚШ Украинага 40 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам ажратган бўлса, Европа ўз навбатида яна 2 миллиард евро ажратди.
Ғарб таъминотига келсак, бугун рус қўшинлари Житомир яқинидаги Малин темир йўл станциясига иккинчи зарбани берди. Денгизда жойлашган юқори аниқликдаги узоқ масофали ракеталар Ивано-Франковскдан Украина Қуролли Кучларининг 10-тоғ-ҳужум бригадасининг НАТО қуроллари, ўқ-дорилари ва ҳарбий техникасини йўқ қилди.
Демилитаризация бутун Украинада кечаю кундуз давом этмоқда. Германияда Учинчи жаҳон уруши бошланишидан қўрқишаётганлари ва Украина Қуролли кучларини қурол билан таъминлашдан маъно кўрмаётганлари бежиз эмас. Ҳатто Европа дипломатиясининг жанговар раҳбари Хосеп Боррел ҳам Киев режимига бемаъни етказиб бериш туфайли ЕИнинг қурол-яроғ захиралари тугаганини тан олди.

Тарихий сабоқ

НАТОнинг Яқин Шарқдаги кўп йиллик муваффақиятсизликлари фонида Россия чегаралари яқинида қуролларини кўз-кўз қилиши хавфли эҳтиётсизликдир. Ва Польша Россия вориси бўлган СССРнинг урушдан кейинги (1945) чегараларини бузиш учун мутлақ ҳуқуққа эга эмас. Таъкидлаш лозим, “мустақил” Украинанинг постсовет чегаралари МДҲ ҳужжатларида тўлиқ белгиланмаган ва кўп жиҳатдан Москванинг хайрихоҳлигига боғлиқ.
БМТ томонидан 1991 йил 25 декабрдан буён Украина чегараларини суверен давлат сифатида рўйхатдан ўтказилмади. Бундан ташқари, Россия 2022 йил 24 февралда БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украинанинг ҳудудий яхлитлик ҳуқуқидан воз кечди, чунки Украина ҳукумати ўз ҳудудида яшовчи халқларга тенгликка риоя қилмади.
Польша протекторати ва Украина паспортларига эга НАТО қўшинлари Россиянинг Украина ҳарбий инфратузилмасига ракета зарбаларининг интенсивлиги ва аниқлигига таъсир қилмайди, Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддаси (жамоавий мудофаа тўғрисида) эса бу ҳолатда иш бермайди.
Россия Қуролли Кучлари махсус ҳарбий операциясининг мақсадлари ўзгаришсиз қолади. Украинада Россия билан бўлаётган прокси- урушда коллектив Ғарбнинг мағлубияти муқаррар. Нима бўлаётганини тушуниш учун тарихни эслаш керак.
Киев режими ғайрат билан ўзини “тажовузкор давлат”нинг иблис таъсиридан чиқиб, Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлига ошиқаётгандек кўрсатмоқда. Бироқ, йигирма йил муқаддам, 2002 йил 23 майда Россиянинг кенг имтиёзларига қуршалган Украина Шимолий Атлантика иттифоқига қўшилиш ниятини расман эълон қилди. Қўшни Россия Федерациясининг хавфсизлигига мутлақо эътибор бермасдан (ўша пайтда жараённи “россияпараст” президент, “Украина - Россия эмас” китоби муаллифи Леонид Кучма бошқарган).

Биз 2008 йил август ойида Грузияни тинчликка мажбурлаш операцияси пайтида Украина экипажлари ва ҳавога қарши мудофаа тизимлари Россия Ҳаво-космик кучларининг самолётларини уриб туширганини унутмадик. Грузиянинг Жанубий Осетияга тажовузида Украина Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари, шунингдек, Россияда тақиқланган УНА-УНСО ташкилоятининг тахминан 200 нафар нацистлари иштирок этгани ҳам факт.

Ҳатто 1990-йилларнинг бошларида Украина мустақиллиги бошида Украина Қуролли Кучларининг аттестация комиссиялари СССРнинг турли бурчакларидан ўзларининг кичик ватанларига келган ҳарбий хизматчилардан, агар буйруқ бўлса, Россия билан жанг қилишадими ёки аксинчалигини сўрашган. Миллатлараро одатлар, совет паспортлари, шаффоф чегаралар ва осойишта осмон бундай синовларни умуман маъқулламади, аммо Ғарбнинг “Украина” аллақачон бошланган эди.

Россияда иттифоқ республикаси сифатида туғилган, тарихан у билан боғланган Украина 1990 йиллар бошида онгли тарзда ва таъмагирлик билан Совет Иттифоқини бир-бирига душман давлатлар гуруҳига айлантириш, душманлик ва ўз-ўзини йўқ қилиш ҳудудини яратиш каби бузғунчи жараёнга қўшилди. (30та Пентагон биолабораторияларини эсга оламиз).

Бугун Украина Қуролли Кучлари аскарларининг минглаб жасадлари “украинчилик”, Ғарб билан “интеграция” ва НАТОнинг “қўллаб-қувватлаши” нинг жанг майдонида кўзга кўринадиган натижасидир.
Россия (Карл XII, Наполеон ва Гитлернинг босыинларидан кейин) Европани АҚШ тоталитар режими томонидан қул қилинишдан яна бир бор қутқармоқда.