Маданий мерос ва ижод платформаси ишга туширилади

Электрон платформадан кўзланган мақсад Ўзбекистонда маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш ва туризмни ривожлантиришдан иборат.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистонда Маданий мерос ва ижод платформаси ишга туширилади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Электрон платформадан кўзланган мақсад Ўзбекистонда маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш, ижодкорликни ва барқарор туризмни ривожлантиришдан иборат саналади.
У маданий мерос объектлари, табиат ёдгорликларини муҳофаза қилишни кучайтириш ва экологик туризмни ривожлантиришга ёрдам бериши таъкидланмоқда.
Платформа вазифалари қуйидагилардан иборат:
амалга ошираётган маданий дастурлар/лойиҳалар/ташаббусларни доимий асосда аниқлаш ва хариталаш;
ҳамкорликни таъминлаш орқали амалга оширилаётган фаолият/лойиҳаларнинг қийматини ошириш;
маданият билан боғлиқ барча ишларни жорий сиёсат ва стратегиялар, аниқланган эҳтиёжлар ва бошқалар асосида мувофиқлаштирилган тарзда йўналтириш;
хариталаштирилган иш натижалари асосида маданий мерос соҳасида халқаро ҳамкорлик, алоқа ва ёрдамни кучайтириш, маҳаллий ва халқаро институтлар ҳамда барча манфаатдор томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, фикр ва тажриба алмашиш учун майдонни таъминлаш.
Ўзбекистонда 34 та маданий мерос объекти қайта тикланади