Нутрициолог Валентина Жукова шоколад танлашда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида РИА Новостига сўзлаб берди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, таркибида шакар бўлган шоколад фойдали эмас. Шакар ўрнига унда какао-доналари бўлиши керак. Шунингдек, шоколад харид қилаётганда унда ортиқча қўшимчалар: ароматизаторлар, ширинлаштирувчи моддалар бўлмаслигига эътибор қаратиш лозим.
“Агар аччиқ шоколадни яхши кўрсангиз, таркибида какао-доналари бўлган маҳсулотлар сизга тўғри келади. Умуман, шифокор сифатида табиий ширинлаштирувчилардан тайёрланган маҳсулотларни тавсия қиламан. Айтайлик, асал ёки хурмоли шоколад. У анчайин фойдали ва мазали”, - дейди Жукова.
Шунингдек, шифокор сутли шоколадни севувчиларга уни қора шоколадга алмаштиришни ва қуруқ мевалардан тайёрланган шоколадларни эҳтиёткорлик билан танлашни маслаҳат берди.
“Бундан шоколад таркибида изомальт ва эмульгаторлар бор. Бу моддалар солинган маҳсулотларни тавсия қилмайман”, - дейди мутахассис.