ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров автобусда “Азовсталдаги” асир миллатчиларни “олиб кетгани” акс этган видеони чоп қилди.
Роликда “Азов” миллатчи бўлинма жангарилари қандай қилиб Рим папаси ва бошқа етакчилардан ёрдам сўрашгани ҳақида сўз боради. Кейин уларнинг охир-оқибат беркиниб ётган жойларидан чиқиб, таслим бўлишгани акс этган.
Сўнгра видеода гўёки Қодиров уларни лезгинка садолари остида МАЗ автобусида олиб кетаётганини кўриш мумкин.
“Мен огоҳлантиргандим ахир”, - дея ёзган Қодиров видео остида.
Эслатиб ўтамиз, "Азовсталда" қуршовга олинган 2,5 мингга яқин жангарилар ва Украина ҳарбийларининг 531 кишидан иборат сўнгги гуруҳи 20 май куни таслим бўлган эди. Шу тариқа, Маруполь шаҳри жангарилардан тўлиқ озод этилган.