Ўзбекистонда рубль кўтарилди

Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати эълон қилинди. Унга кўра, доллар тушган, рубль эса кўтарилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 майда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,19 сўмга пастлаб, 11 084,90 сўмни ташкил қилди. Евро 85,65 сўмга қимматлашиб, 11 836,46 сўм бўлди.
Рубль ҳам 3,36 сўмга кўтарилиб, 190,38 сўмни ташкил этмоқда.
24 майда амалда бўладиган валюталар қиймати