ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг маъмурий маркази бўлган Ғазалкент шаҳридаги кўприклар 11 июлга қадар ёпилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ғазалкентдаги кўприкларни қайта таъмирлаш мақсадида жорий йилнинг 23 май куни соат 12:00 дан 11 июль соат 17:00 га қадар Сойлиқ-Оқтош йўналишидаги кўприкда транспортлар ҳаракати чекланади.
“Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р6В “Тошкент шаҳар - Чирчиқ шаҳар – Чимён қўрғони автомобиль йўлидан Семурғ оромгоҳига шохобча” (Сойлиқ-Оқтош йўналиши) автомобиль йўлининг 0-8 километрида жойлашган кўприкларни қайта таъмирлаш мақсадида жорий йилнинг 23 май куни соат 12:00 дан 11 июль соат 17:00 га қадар транспортлар ҳаракати чекланади”, - дейилади хабарда.