Соғломлаштирувчи жисмоний тарбия бўйича мураббий Анастасия Романова тонгги бадантарбияни оилавий анъанага айлантириш борасида тавсиялар берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар беради.
Экспертнинг фикрига кўра, биринчи навбатда бадантарбиянинг организм учун фойдали жиҳатларини англаш лозим. Ўз саломатлигини яхшилашга бўлган ҳаракат энг яхши раҳбатлантириш бўлади.
“Машқ қилиш тана ва мияни уйғотади, кун давомида куч ва тетиклик беради. Эрталаб оддий ва енгил машқлар ҳам чидамлиликни оширади, иммунитетни мустаҳкамлайди, юрак-қон томир тизимининг фаолиятини яхшилайди, нафас олиш ва мия фаолиятини нормаллаштиради. Шуни ёдда тутиш лозимки, бадантарбия қилиш учун мотивация кундан-кунга ошиб бориши керак. Эрталабки машқларни кундалик одатга айлантирилгандан бир неча кундан сўнг ижобий натижа, албатта, сезилади”, - дейди мураббий.
Романованинг таъкидлашича, жисмоний машқлар фақат спорт машқларининг қатъий рўйхатидан иборат бўлиши шарт эмас. Мутахассис машқларнинг турлилиги - масалан, севимли қўшиққа рақсга тушиш ҳам яхши натижа беришини айтиб ўтди.
Мутахассис ўз фарзандларини жисмоний тарбияга ўргатмоқчи бўлган ота-оналарга аввало ўзлари яхши намуна бўлишлари кераклигини айтди.
“Болани тонгги бадантарбия қилишга мажбурламаслик керак. Ҳаммаси ота-оналарнинг ўзларидан бошланиши керак. Ота-оналар фарзандига спорт билан шуғулланиш қувноқ жараён эканлигини исботлаши лозим. Мусиқа, кўнгилочар ва енгил машқлар билан болани қизиқтириш мумкин. Дастлабки, 2-3 кунда бола рози бўлмаслиги табиий. Бироқ, ундан кейин албатта, бола сизга эргашади”,- дейди мураббий.
“Тонгги бадантарбия кўп вақт олмаслиги учун аниқ режа қилиш зарур. Интизом ва давомийлик учун эса болага чиройли тақвим чизиб бериш ва бадантарбия бажарилган ҳар бир кунни белгилашни ўргатиш лозим. Ҳафта охирида эса албатта болани ёқимли нарсалар билан тақдирлаш керак. Шунингдек, мусобақалар ташкиллаштириш ҳам ғалабага эриши кайфиятини рағбатлантиради”,- дейди эксперт.