ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу президент Владимир Путинга Маруполь шаҳри жангарилардан тўлиқ озод этилгани ҳақида ҳисобот берди. Бу ҳақида РИА Новости хабар қилмоқда.
"Азовсталь" комбинатнинг ерости иншоотлари тўлиқ Россия Қуролли Кучлари назоратига ўтди. 16 майдан буён ўтказилган операция давомида комбинатда қуршовга олинган 2 439 нафар "Азов" миллатчи батальони жангарилари ҳамда Украина қўшинлари аскарлари таслим бўлишган ва асирга олинган, -дейилган хабарда.
Бугун 531 нафар жангаридан иборат бўлган энг сўнгги гуруҳ қурол топширди. Улар орасида "Азов" миллатчи батальонининг "машҳур" етакчилари ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, "Азовсталь" комбинати бундан бир ой олдин қуршовга олинган эди. Ўшанда Россия президенти заводнинг ер ости иншоотларига ҳужум қилишни таъқиқлаб қўйган ва корхона ҳудудини "ҳатто чивин учиб чиқа олмайдиган" даражада қуршовга олишни топширган эди.
Шундан сўнг корхонадан дастлаб аёллар ва болалар эвакуация қилинди. 3 кун олдин эса ярадорлар ва Украина армияси аскарларидан иборат 265 киши қурол топшириб таслим бўлишган эди.
Турли манбааларда айтилишига кўра, "Азовсталь"да нафақат Украина ҳарбийлари ва "Азов" миллатчи батальони жангарилари, балким кўплаб хорижий ёлланма аскарлар ва ҳатто бир неча НАТО давлатларидан келган инструкторлар ҳам бор.