ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Тошкентда ШҲТ Спорт вазирлари йиғилиши бошланди

Спорт вазирлари учрашуви якунлари бўйича Протокол имзоланиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар спорт вазирлари йиғилиши ўз ишини бошлади. Тадбирда ШҲТ Бош котиби Чжан Мин ҳам иштирок этмоқда.
Йиғилишда бугунги кун шароитида спортни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, спорт анжомлари, кийим-кечак ва техникаларини биргаликда ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилади.
Шунингдек, кун тартибида ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги 2022-2024 йилларга мўлжалланган келишувни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режасини тасдиқлаш кўзда тутилган.
Учрашув якунлари бўйича Протокол имзоланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда ШҲТ раҳбарлари саммити Ўзбекистонда, Самарқандда сентябрь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Саммит доирасида ШҲТ давлатлари орасида спорт, маданият, туризм, иқтисод ва бошқа қатор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Встреча министров спорта стран ШОС в Ташкенте