ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида гўшт 45 000 – 86 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Статқўм ҳудудий марказий деҳқон бозорларида айрим маҳсулотларнинг нархлари бўйича ўтказилган кузатув натижаларини эълон қилди. Унга кўра, 18 апрель ҳолатига алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қўйидагича бўлган:
Суякли мол гўшти (1 кг) – 45 000 – 73 000 сўм;
Қўй гўшти (1 кг) – 55 000 – 86000 сўм;
Картошка (1 кг) – 2 500 – 8000 сўм;
Пиёз (1 кг) – 2000 – 5000 сўм;
Сабзи (1 кг) – 2000 – 7000 сўм;
Тухум (10 дона) – 6000 – 15 000 сўм;
Гуруч (1 кг) – 4500 – 21 000 сўм;
Ўсимлик ёғи (1 л) – 15 000 – 28 000 сўм;
Шакар (1 кг) – 9000 – 13 000 сўм.
Энг арзон гўшт, одатда Нукус марказий деҳқон бозорида (45 минг), энг қиммати эса Тошкентдаги Олой бозорида (73 минг). Мева сабзавотларнинг ҳам энг арзони - Нукус, Урганч ва Жиззах бозорларида. Энг арзон шакар - Самарқандда (9минг), қиммати Тошкентда - 13 минг (Қўйлиқ бозор). Тухумнинг энг арзони Наманганда (6минг), Қиммати Тошкентда - 15 минг. (Олой, Фарход бозорлари)
Бунда фақат деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.