ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Тошкентда аҳолига хизмат кўрсатувчи электробусларга чиқиш олд эшигидан, тушиш - ўрта ва орқа эшиклардан амалга оширилади. Бу ҳақида "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.
"Автобус (электробус) салонига унинг олд эшигидан ҳайдовчининг ёнида ўрнатилган махсус валидатор ва қурилма орқали йўл ҳақи учун тўловни амалга оширгандан сўнг киришингизни ҳамда автобус (электробус) дан тушаётганингизда орқа эшиклардан фойдаланишингизни сўраймиз.
Ушбу қоида йўловчиларимизга қулайлик яратиш ва транспорт маданиятини шакллантириш мақсадида жорий этилмоқда", - дейилади хабарда.