Мана бу кўриб турганинингиз, Первомайск шаҳрида жойлашган болалар майдончаси. Унинг қоқ ўртасига кеча украиналик “жазолаш отрядлари” томонидан отилган снаряд келиб тушди. Унинг ёнида жамоат овқатланиш жойи ва кўп хонадонли уйлар жойлашган. Бу уда бирорта ҳам бутун ойна қолмаган. Уйда яшовчилар ижтимоий тармоқда ойна синиқларидан ярадор бўлганининг суратларини жойлаштиришган эди.
Шаҳар аҳолиси учун ўққа тутилиш одатий ҳолга айланган. Аксарият куннинг иккинчи ярмида уйга ёки бирор яшириниш жойига яқинроқ бўлиш кераклигини яхши билишади. Шу сабабли ҳам бу ерга снаряд келиб тушганда ҳеч ким бўлмаган. Лекин кеча ўз уйи яқинида бўлганлардан 3 киши яраланган. Умуман ўққа тутиш бошланганидан буён Первомайск шаҳарнинг 32 нафар аҳолиси яраланган.
Яраланган эркак шаҳар ҳар куни ўққа тутилаётгани ҳақида айтиб берди.