ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари айрим йирик давлатларнинг позицияси сабаб кутилган натижани бермади. Бу ҳақда Германиянинг “Süddeutsche Zeitung” газетаси ёзмоқда.
“Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Туркия каби мамлакатлар ёки умуман Ғарб санкцияларига қўшилишмади, ёки қисман қўшилишди”, - дейилган мақолада.
Таъкидланишича, санкция босимига қарамасдан, Россия иқтисодиёти барқарорликни сақлаб қолган.
“Кутилган молиявий инқироз рўй бермади. ЯИМ кутилганидек фожиавий тарзда қуламади. Россия валютаси қулашдан сўнг тезда ўзини ўнглаб олди”, - дея хулоса қилинган хабарда.