Кутилмаган қаршилик: НАТОда ким шведлар ва финлар келишидан хурсанд эмас?

Туркиянинг Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига қарши овоз бериш қарори нақадар қатъий? Эҳтимол, Эрдоған шу баҳона Ғарбдан ўзига керакли шартлар учун савдолашмоқчи?
Sputnik
Дмитрий Ермаков
Чоршанба куни Финляндия ва Швеция Шимолий Атлантика альянсига аъзо бўлиш ҳақидаги қарорини эълон қилди. Элчилар аллақачон Бош котиб Йенс Столтенбергга ариза топширишган. Бироқ Туркия бу ташаббусга тўсқинлик қилишга ваъда берди. Лекин, Шарқий Европанинг айрим давлатлари ҳам скандинавияликларни қўллаб-қувватламади. Қарши томонлар қандай талабларни илгари сурмоқда ва улар музокараларни тўхтата оладими? Батафсил РИА Новости материалида.

“Терроризм инкубатори”

Ўз ниятларини Хельсинки ва Стокҳольм расмий ҳужжатлар топширилишидан бир ҳафта олдин эълон қилган эди. Ражаб Таййип Эрдоған тезда қаршилик билдирди. Уни скандинавия мамлакатларида Курдистон Ишчилар партиясинин кўп сони вакиллари жойлашиб олгани ташвишлантиради. Туркия, Европа Иттифоқи ва АҚШ уларни террористик гуруҳлар деб ҳисоблайди.
Дастлаб, 13 май куни Эрдўған шунчаки бу қарорга вето қўйиши мумкинлигига шаъма қилган эди. “Биз бу борада ижобий фикр билдирмаймиз. Скандинавия давлатлари - террорчилик ташкилотлари учун меҳмонхона”, - дейди у.
Гап шундаки, НАТОга кириш учун барча 30 та аъзо мамлакатларнинг розилиги керак бўлади. Шундай қилиб альянснинг ҳар бил аъзоси киришни тўсиб қўйиши мумкин.
Эртаси куни Туркия бошқача ўйнагандек бўлди. Президентнинг ташқи сиёсат бўйича катта маслаҳатчиси Иброҳим Калин мамлакат “эшикни ёпмаганини” айтди ва альянснинг потенциал аъзоларини музокарага чақирди. Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Берлинда швед ва фин ҳамкасблари билан учрашди.
Афтидан, муносабатлар илиқлашаётгандек эди. Швеция мулоқот ўрнатиш учун Анқарага хабарчилар юбормоқчи эди. Аммо Эрдоған кутилмаганда ўз фикридан қайтди: “Биз Туркияга қарши санкция қўйганларга “ҳа” деб жавоб бера олмаймиз. НАТО - хавфсизлик ташкилоти. Финляндия ва Швеция делегациялари ташриф буюриб овора бўлмасин”.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, скандинавияликлар Курдистон ишчилар партиясига алоқадорликда гумон қилинганларни экстрадиция қилишдан бош тортган. Бундан ташқари, Швеция парламентида бу партия тарафдорлари бор. Туркия ОАВларининг таъкидлашича, альянсга қўшилиш учун даъвогарлар Қурдистон Ишчи партияси (ҚИП) ва “Хизмет” ҳаракатининг (ФЕТО) ўттиздан ортиқ аъзосини Анқарага экстрадиция қилишга рози бўлмаган. “Хизмет”нинг раҳбари 2016-йилда Туркиядаги муваффақиятсиз бўлган давлат тўнтаришининг ташкилотчиси деб эълон қилинган ёзувчи ва оратор Фатҳуллоҳ Гулендир. Эрдўғон уни шахсий душмани деб атаган.
“Швеция - террорчилик ташкилотларининг инкубатори”, - дейди Туркия президенти.
Бироқ, Анқара тўсиқлар қўймай, балки савдолашаётганга ўхшайди. Bloomberg га анонимлик шарти билан уч нафар туркиялик юқори мартабали мулозимнинг айтишича, у алянснинг ўзаро қадамларига жавобан таслим бўлишга тайёр. Бу ҚИП масаласига қўшимча равишда Туркияга қурол-яроғ экспортига қўйилган эмбаргонинг бекор қилиниши, шунингдек, “Триумф” зенит ракета тизимларини сотиб олиш учун санкцияларнинг бекор қилинишидир.
Туркиянинг Sabahгазетасининг ёзишича, республика Ташқи ишлар вазирлиги яқин орада Финляндия ва Швецияга ўнта шартдан иборат манифестни топширмоқчи. Уларнинг барчаси ҚИПга тегишли. Бироқ, талаблар орасида Анқара мамлакатлари резидентларини экстрадиция қилиш йўқ. Умуман, рўйхат ҳали расман эълон қилинмаган.

Стокҳольм нюанслари

Туркия раҳбарининг сўзларига жавобан курд муҳожирлари Стокҳольм кўчаларидан бирига ҚИПнинг улкан байроғини осиб, тутунли шашкалар ёқишди. Швецияда бу халқнинг кўплаб вакиллари бор - тахминан юз минг (Финляндияда - озгина камроқ). Ва чиндан ҳам парламентда ҚИПни қўллаб-қувватловчи бир нафар депутат бор, у асли эронлик Амина Какабаве. Ёшлигида у Ислом Республикасида террорчи гуруҳ деб тан олинган “Комала” гуруҳининг аъзоси бўлган.
Ҳозир Какабава расман курд партиялари аъзоси эмас. Лекин у ҚИП ва унинг иттифоқчилари Швециядаги террор ташкилотлари рўйхатидан чиқарилишини истайди. Социал-демократлар ўз веб-сайтида шундай мурожаат ёзилган ҳужжатни жойлаштирган. Шунингдек, мурожаатда Курдистон мустақиллигини тан олиш зарурлиги қайд этилган.
Швециянинг юқори мартабали мулозимларидан бирининг Financial Times газетасига айтишича, мамлакатда “курд миллатига мансуб депутатлар” кўп. Шунингдек, Стокҳольмда турк диссидентларини ўз атрофига тўплаган Стокҳольм озодлик маркази (SCF) ва Шимолий мониторинг тадқиқот тармоғи (NRMN) штаб-квартираси жойлашган.
Аммо, швед сиёсатчилари орасида Эрдўғоннинг тарафдорлари ҳам бор. Сентябр ойида асли турк бўлган, раҳбари Микайил Юксал бўлган исломий “Нюанс” партияси парламент сайловларида иштирок этади. У 1970-йилларда Туркияда юзлаб қотилликларни уюштирган ўта ўнг қанот ташкилоти “Кулранг бўрилар” (“Бозқурт”) билан алоқадор. 2016 йилги исёндан кейин “бўрилар” ёмон кўринишни тўхтатди - кўплаб турк сиёсатчилари ўзларининг пантуркистик қарашларини яширишмайди. Бундан ташқари, Юксал Швецияда ҚИП вакиллари билан бир неча бор тўқнаш келган.
Кузатувчиларнинг фикрича, Анқара “Нюанс” орқали Европада, жумладан, собиқ Югославия ҳудудида ўз манфаатларини лоббилаштирмоқчи. Швецияда Босния ва Герцеговина, Косово ва Албаниядан 100 мингга яқин муҳожир яшайди. Юксал партияси Босния ва Герцеговина, шунингдек, Туркиянинг ўзини ЕИга қўшишни талаб қилмоқда.

Болқон ветоси

Болқон масаласи Скандинавия давлатларининг НАТОга киришига бошқа қарши тарафлар томонидан ҳам кўтарилган. Хорватия президенти Зоран Миланович альянснинг июнь ойида бўлиб ўтадиган саммитида агар унинг иштирокида муҳокама бўлиб ўтса, вето қўйиш билан таҳдид қилди. Тўсиқ - Милановичнинг сўзларига кўра, Босния ва Герцеговинадаги сайлов қонунлари мамлакатда хорватларга етарли ҳуқуқлар бермаяпти. У “америкаликлар, инглизлар ва немислар”ни бунда айбдор деб ҳисоблайди.
Миланович, шунингдек, Россия билан қарама-қаршиликнинг кучайишини қоралади. Президент Финляндиянинг альянсга қўшилиши масаласини “хавфли товламачилик” деб атади ва мамлакат Санкт-Петербургдан 50 километр (аслида 300) узоқликда жойлашганига эътибор қаратди. “НАТОга аъзо бўлишсин, майли ғазабланган айиқнинг кўзига чўп тиқишсин”, - дейди у.
Бу сўзлар Хорватияда жанжал келтириб чиқарди. Бош вазир Андрей Пленковичнинг айтишича, президент “манипулятор ва Россияга хайрихоҳ қарашларга эга шахс”. Апрель ойининг охирида ҳукумат Миланович билан алоқани узди.
Хорватия - парламент республикаси, шунинг учун президент ташқи сиёсатга фақат билвосита таъсир кўрсатади. Аммо Зоран Миланович, агар у бу масала бўйича альянс кенгашида иштирок этса, НАТОга янги аъзоларни қабул қилиш қарорини тўсиб қўйишга қодир. Низомга кўра, кенгаш элчилар билан ҳам, давлат раҳбарлари даражасида ҳам бўлиши мумкин.
Жанубий ва Шарқий Европанинг бошқа давлатлари ҳам НАТОнинг Украина можаросига аралашувидан норози. Грецияда Киевга қурол етказиб берилиши, шунингдек, мамлакатда АҚШ ва НАТО ҳарбий базаларининг мавжудлигига қарши митинг бўлиб ўтди. TrainOSE темир йўллари компанияси ходимлари оғир қуролларни Греция портларига олиб ўтишни бойкот қилишди. Худди шундай митинг Болгарияда ҳам бўлиб ўтди. Унда консерватив “Возрождение” партияси етакчиси Костадин Костадинов ҳукуматни истеъфога чақирди.

Нарх масаласи

Бироқ, бу фақат фуқароларнинг бир қисмининг кайфияти. Энг юқори даражада Эрдоған ва Милановичдан бошқа ҳеч ким Скандинавия давлатларининг НАТОга қабул қилинишига қарши чиқмади. Финляндия президенти Саули Ниинисте Yleтелеканалига берган интервюсида Туркиянинг тўсқинлигига шубҳа билан қарашини айтди.
“Альянс Финляндия ва Швециянинг аъзолигини расмийлаштириш бўйича тезкор қадамларга умид қилмоқда”,- дейди НАТО Бош котиби Столтенберг элчиларни қабул қилиш маросимида.
Россия президенти Владимир Путин КХШТ саммитида икки давлатнинг НАТОга қабул қилиниши Москва учун хавф туғдирмаслигини таъкидлади. Аммо, давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Россия алянснинг ҳарбий инфратузилмасини кенгайтиришга жавоб қайтаради.
Сиёсатшунослар бу позиция Анқарада эътиборга олинишини истисно этмайдилар: улар Россия етакчи ўйинчилардан бири бўлган Қора денгиз ва Закарказьеда хавфсиз савдо муҳимлигини англайди. “Бу қайсидир маънода Эрдўғоннинг Москва билан муносабатларни ёмонлаштирмоқчи эмаслигини кўрсатади”, — деди ИМЕМО РАФ катта илмий ходими Виктор Надеин-Раевский. Бироқ, унинг алоҳида таъкидлашича, Туркия халқаро майдонда доимо бир нечта мақсадларни кўзлайди.
“Минченко консалтинг” коммуникация холдинги президенти Евгений Минченко ҳам худди шундай фикрда. У Анқара ва аризачилар ўртасидаги дипломатик вазиятни турк бозорига қиёслайди. "Агар сотувчи кўп музокара позицияларига эга бўлса, унга ниманидир сотиб олиш осонроқ бўлади. Товарнинг нархи ва танлови ўзгариши мумкин, лекин агар иккала томон ҳам келишувга эришмоқчи бўлса, улар рози бўлишади”, - дейди сиёсатшунос.
Экспертга кўра, келаси йили сайловларда Эрдўғон ўз рейтинги ҳақида ҳам ўйлаяпти. Баҳорда у декабр ойидаги рекорд даражадаги пасайиш 39 фоизга тушиб кетганидан сўнг бироз орқага қайтган эди –MetroPol тадқиқотига кўра, энди респондентларнинг 43 фоизи уни қўллаб-қувватлаган. Натижа катта эмас. Шунинг учун ҳозир Туркия раҳбари ташқи сиёсат майдонида жиддий муваффақиятга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтож.