ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти кичик Жорж Буш Владимир Зеленский номидан унга қўнғироқ қилган россиялик пранкерлар Вован ва Лексус билан суҳбатда Украинада Америка биолабораториялари фаолият юритганини тасдиқлади.
Хусусан, суҳбатда “Владимир Зеленский” АҚШга миннатдорчилик билдиради ва украинлар уларнинг меросини сақлаб қолишни уддалашганини айтади: америкаликлар молиялаштирган биолабораториялар. Бунга жавобан Буш “Ҳа” деган.
Кейин пранкерлар Киев биолабораторияларни хавфсиз жойга кўчиришга муваффақ бўлганини айтишган, “шундай экан руслар <…> ҳеч нарсани қўлга кирита олишмади”. Буш яна ижобий жавоб берган.
Пранкерлар суҳбатнинг тўлиқ версиясини яқин кунларда Rutube᾽даги каналига жойлаштиришга ваъда беришди.