Жорж Буш "Ироққа" бостириб киришни мутлақо асоссиз деб атади

АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш Украинадаги операцияни Ироққа бостириб кириши билан аралаштириб юборди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти кичик Жорж Буш Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш чоғида Ироққа бостириб кириш “асоссиз ва шафқатсиз” деди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Буш институтининг сайловолди тадбирида Американинг собиқ президенти Россиянинг сайлов тизими гўёки Украинадаги можаронинг кучайишига сабаб бўлганини айтди.

“Россиядаги вазият (таҳр.), яъни сиёсий рақобат ва мувозанат йўқлиги оқибатида, бир кишининг қарори билан, Ироққа мутлақо асоссиз ва шафқатсиз ҳужум бошланди, деди Буш. Кейин ўзини ўзи тўғрилади ва "яъни Украинага”, деб қўшимча қилди.

Тадбирга йиғилганлар собиқ президентнинг хатосини кулги билан қарши олди. Бунга жавобан Буш аллақачон 75 ёшга кирганига ишора қилди ва бу ҳам томошабинларни кулдирди.
Жорж Буш 2001-2009 йилларда АҚШ президенти лавозимида ишлаган. Унинг ҳокимият тепасида турган даврида 2001 йил 11 сентябрда Нью-Йорк ва Вашингтонда “Ал-Қоида” (Россия Федерациясида тақиқланган) террорчилик гуруҳи томонидан уюштирилган терактлар содир этилган. Жорж Буш 2001 йилда Афғонистонга қўшин жўнатишга қарор қилган.
Қўшма Штатлар ва Ироққа қарши “Shock and Awe” қўшма кучларининг ҳарбий операцияси 2003 йил 20 мартда бошланган. Ҳужум Саддам Ҳусайн режимининг халқаро терроризм билан боғлиқлиги, шунингдек, Марказий разведка бошқармасининг Ироқда оммавий қирғин қуроллари захиралари мавжудлиги ҳақидаги маълумотлари сабаб бўлган. Кейинчалик бу тасдиқланмаган. Операция БМТ рухсатисиз амалга оширилган.