ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси иккита бронза медали билан якунлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Азиза Ёқубова (-50 кг) ярим финал жангида колумбиялик Ингрит Валенсияга қарши жанг қилди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
“Қайд этиш лозимки, бунгача Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари катталар ўртасидаги ЖЧда медаль қўлга киритишмаган эди. Азиза бу борада биринчи бўлди!”, - дейилган хабарда.
Моҳира Абдуллаева эса (+81 кг) ярим финал жангининг 1-раундида жароҳат олиб, беллашувни давом эттира олмади. Шу боис ҳакамлар ғалабани унинг рақибаси марокашлик Хайжа Мардига беришди.