ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Россиянинг Ростов-на-Дону шаҳар, Ленинский туман суди Украинадаги ноқонуний қуролли тузилмада иштирок этганликда гумон қилинаётган Денис Муригани ҳибсга олди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Хабрада айтилишига кўра, Мурига Украинадаги "Айдар" миллатчилар баталони бўлинмаларидан бирининг қўмондони ўринбосари бўлган. Апрель ойида у қочқинлар оқими ичида Россияга киришга уринган, бироқ унинг таниб ҳибсга олишган.
Баъзи маълумотларга кўра, Мурйга 2015 йил бошида Лисичанскдаги "Аидар" бўлинмаси командирининг ўринбосари бўлган. Жангари ўша йилнинг март ойида командир буйруғи билан ЛХРдаги кўприкни портлатишда иштирок этганини тан олди. Портлаш вақтида ЛХР халқ милициясининг соқчилари қурбон бўлган.
Маълумот учун, "Айдар" Украинанинг Донбассдаги жазолаш операциясида қатнашган миллатчи баталонлардан биридир. Улар тақиқланган уруш усуллари, асирга тушганларни қийноққа солиш, тинч аҳолига нисбатан жиноятлар содир этиш ва бошқа кўплаб жиноятларда айбланади. Миллатчилар батальони украиналик олигарх Игор Коломойский томонидан молиялаштирилган. Кейинроқ Украина раҳбарияти барча миллатчи баталонларни Украина Қуролли кучлари сафига қўшилган.