ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Стол тенниси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Асель Эркебаева Польшада бўлиб ўтаётган мусобақасида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Польшада ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтаётган стол тенниси бўйича “WTT Youth Series” мусобақасининг навбатдаги босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари олтин ва бронза медалларига сазовор бўлган.
Бу йилги турнирларда У-13 тоифасида қатнашган Асел Эркебаева ҳал қилувчи беллашувда мезбонлар вакиласи Катарина Ражковскани 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган.
Шунингдек, ярим финалда Аселга имкониятни бой берган бошқа бир ўзбекистонлик Аружан Камалова бронза медали билан тақдирланган.