ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Россия Учинчи жаҳон урушининг бошланишига йўл қўймайди, аммо ҳужум содир бўлган тақдирда дарҳол ва жуда кучли жавоб беришга қодир. Ҳақда сешанба куни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Саровдаги ядро марказига ташрифи якунлари бўйича ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Замонавий, ишончли, самарали қуроллар арсенали бугунги кунда ҳам ўзининг ва бошқаларнинг қўли билан учинчи жаҳон урушини бошлашга тайёр бўлганларнинг амбицияларини совитади. Биз бундай вазиятга йўл қўймаймиз. Лекин биз доимо мамлакатимизга ҳужум қилинган тақдирда дарҳол ва ўта кучли жавоб беришга қодирлигимизни эслатиб турамиз. Давлатимизга таҳдид соладиган ҳар қандай тажовузни қайтариш учун”, - дейди Медведев.
Унинг сўзларига кўра, санкциялар шароитида Россия илм-фанини қўллаб-қувватлаш зарур.
“Биз импорт ўрнини босишни кучайтирамиз, оригинал маҳаллий ишланмаларни жорий қиламиз, истиқболли мутахассисларни тайёрлаймиз. Бу ишга йирик давлат корпорациялари ва хусусий корхоналар буюртмачи ва ташкилотчи сифатида қўшилиши керак, - деди Медведев. -Ва, албатта, биз дўст давлатлар билан илмий-техник ҳамкорликка очиқмиз”.
Россия таҳдидларга қарши
АҚШ бошчилигидаги Ғарб мамлакатлари гўёки "Россия таҳдидига қарши туриш" мақсадида НАТО чегараларини тобора Шарққа томон суриб келаётган вақтда, Россия ўзига нисбатан пайдо бўлиши мумкин бўлган турли эҳтимолий таҳдидларга қарши ракета қуролларини илдам ривожлантирмоқда. Бугунги кунда Россия гипертовуш тезлигида учадиган ракеталарнинг бир неча тури, "Сармат" трансконтинентал баллистик ракетаси ва яна қатор замонавий қуроллар намуналарини ишлаб чиқариб, улар билан ўз Қуролли кучларини жиҳозламоқда.