ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Мўйноқ туманида жойлашган қамишзорларда ёнғин юзага келгани ҳақида хабар юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 17 май куни соат 20:00 да тумандаги Залиев кўлидаги қамишзорда ёнғин бўлаётгани тўғрисидаги хабар келиб тушган.
“Воқеа жойига қутқарув экипажлари соат 20:40да етиб борди ва 21:05 да ёнғин бартараф этилди”, - дейилади хабарда.
Аниқлик киртилишича, ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 30 кмни ташкил этади.
Айни вақтда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.