Бугун Финляндия ва Швециянинг биргаликда НАТОга аъзо бўлиш учун расмий ариза топшириши кутилмоқда.
Бир неча кун олдин Владимир Путин финляндиялик ҳамкасбини ва шу билан бирга бутун Ғарбни ушбу қарорга хотиржам муносабатда бўлгани билан ҳайратда қолдирди - муносабат “кутилганидан ҳам вазминроқ” ўзини тўтган эди.
Энди эса, Россия президентининг вазминлиги унга ҳамма нарсани биладиган ва жаҳон сиёсатининг ипларини тортиб турадиган ёвуз даҳо тимсолини яратувчи яна бир фитна назариясига асос бўлади. Шимолий Атлантика бирдамлигининг асал бочкасига Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан бир қошиқ соғлом қатрон солинадиган бўлди. Шундай экан, альянснинг тез ва иштиёқ билан кенгайиши ўрнига, дунё сўнгги йилларда таниш бўлган оммавий жанжал, шантаж, ишонтириш, таҳдид ва таҳқирлашларнинг навбатдаги комедиясини кутмоқда.
Устига-устак, биринчи навбатда, НАТОни ўз аъзолиги билан хурсанд қилишга қарор қилган ва уларнинг олдида қизил гилам ёйилишини кутган финлар ва шведларнинг ўзлари ҳақоратланади, остонада оёқ тираб туриб олган тиланчи-аризачиларга айланади. Энг ҳайратланарлиси Вашингтон ёки Брюссел олдида эмас, балки Анқара эшиги олдида.
Туркия билдираётган шикоятларнинг моҳияти жуда оддий: Швеция ва Финляндия узоқ йиллардан бери курдларни қўллаб-қувватлаш борасида изчил сиёсат юритиб келади. Ҳар икки давлат курд фаолларига сиёсий бошпана беради. Швеция парламентида олти нафар курд депутати бор. Шунингдек, ушбу мамлакатларда 2016-йилда ҳарбий тўнтариш ташаббусини уюштирганликда айбланаётган воиз Фатҳуллоҳ Гюлан тарафдорларини бирлаштирган ФЕТО партияси аъзолари бошпана топган.
Анқара Қурдистон ишчи партиялари аъзоларини ҳам, гюленчиларни ҳам террорчи деб ҳисоблайди. Туркия ОАВларига кўра, Стокҳольм ва Хельсинки Қурдистон ишчилар партияси ва ФЕТОдан 33 кишини туркларга экстрадиция қилишдан бош тортган. Баъзи экстрадиция сўровлари рад этилган, баъзилари эса шунчаки эътиборга олинмаган.
Умуман олганда, суверен сиёсий амбицияларни баланд овозда эълон қилиш имкониятини қўлдан бой бермайган Эрдўғоннинг шароит ва сиёсатини ҳисобга олсак, Анқаранинг демаршини кутиш мумкин эди. Ва у энг қаттиқ ва тўғридан-тўғри шаклда йўл тутди. Туркия президенти Швецияни “терроризм ўчоғи” деб атади, унинг мамлакати икки давлатнинг НАТОга киришига “ҳа” деб жавоб беролмаслигини айтди ва бундан хафа бўлмасликни сўради. Бундан ташқари, вазиятни шведлар ва финлар учун бутунлай ҳақоратли қилиш мақсадида Эрдўғон Туркия мамлакати Стокҳольм ва Хельсинкининг “терроризмга қарши баёнотлари”га, ҳатто улар амалга ошса ҳам ишонмаслигини қўшимча қилган. Бу мавзуда турклар билан музокара олиб бориши керак бўлган ҳар икки давлат делегациясига ҳам “безовта қилмаслик”ни маслаҳат берган.
Кимдир содир бўлаётган вазият Эрдўғонга шантаж ва савдолашиши учун баҳонадан бошқа нарса эмас ва охир-оқибат Вашингтон НАТО сафларини тўлдириш учун Туркияни кўндиради, розилигини сотиб олади ёки ўзини НАТОдан ҳайдайди деб айтиши мумкин.
Бироқ, биринчидан, Россиянинг С-400 тизимлари масаласида Ғарб ҳалигача Анқарани ўз позициясини ўзгартиришга мажбур қила олмади. Бу йўлда эса катта саъй-ҳаракатлар қилинди. Иккинчидан, ва бу янада муҳимроқ, гап туркларнинг розилиги билан охир-оқибатда Шимолий Атлантика альянсини белгиланган тартиб асосида кенгайтиришда эмас.
Масала вазиятнинг ўзида
Туркия америкаликлар ва европаликлар учун ҳар қачонгидан ҳам муҳим вазиятда
"ёмон Россияга" қарши бутун дунёни бирлаштирмоқчи бўлган вақтда ноқулай аҳволга солиб қўйди. Аслида бутун дунёни Россияга қарши қилиш Ғарб гегемонларининг қўлидан шундоқ ҳам келмаяпти - улар кўкка кўтариб мақтанилган “бутун дунё” бир нечта сателлит мамлакатлар ва Ғарбнинг ўзи билан чекланиб қолмоқда. Энди бўлса Анқара қўзғолон кўтарди ва атлантикачиларнинг “ҳарбий юрагида” бўлинишга олиб келди.
Буни жиддий қабул қилмаслик - нотўғри бўлади. Туркия узоқ йиллар давомида Россия, Хитой, Ҳиндистон ва дунёнинг ўнлаб давлатлари билан бир хил мантиқда изчил ҳаракат қилиб келмоқда:
Туркия ўз суверенитети ва миллий манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида марказлашган Ғарб ва АҚШ гегемонлигига путур етказмоқда. Бу маънода, Эрдўғаннинг Путин, Си ёки Модидан фарқи - фақат бироз авантюризмга мойиллигидир. Буни ҳозирги вазият ҳам кўрсатмоқда.
Ушбу воқеалар фонида Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилиш қарори айниқса намунали туюлади. Бу АҚШ учун ўзини қурбон қилишга мулойимлик билан рози бўлган сайёрадаги ягона минтақа - Европанинг ўз жонига қасд қилишига бундан ёрқинроқ рамз топиш қийин.
Ўн йиллар давомида кўплаб геосиёсий бўронларда ўз мувозанатини сақлаб келган икки нейтрал давлат барчанинг кўз олдида вайрон бўлаётган тизим фойдасига қарор қабул қилди.
Агар Стокҳольм ва Хельсинки аср бошида Шимолий Атлантика альянсининг аъзоси бўлишга қарор қилганда, тушунарли бўлар эди, таъбир жоиз бўлса, Совуқ уруш ва глобал гегемон ғолибига қўшилган бўлар эди. Россия Болтиқбўйи республикаларининг НАТОга қўшилишини қабул қилганидек, бунга ҳам қарши тура олмасди.
Аммо, шведлар ва финлар тизимнинг қулаётган пайтда бетарафликдан халос бўлишга қарор қилишди. Уларга қўйилаётган ягона талаб - Россияга максимал даражада зарар етказиш. Ушбу йўлда улар ўзларини қурбон қилиши керак (биринчи навбатда иқтисодий маънода) ва бу муқаррар.Улар бундай услубда Москвага ҳеч қачон жиддий зарар етказа олмайди, лекин ўзларига - исталганча.
Қадимги ҳикматларда, агар Худо жазоламоқчи бўлса, биринчи навбатда ақлдан маҳрум қилади, дейилади. Кўп асрлар давомида замонавий цивилизация маркази бўлган Европа минтақасининг бугунги ҳаракатларида биз бунга янада кўпроқ амин бўлмоқдамиз...