Солиқ тушумлари ошди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. Ўзбекистонда давлат бюджетига тушаётган солиқлар миқдори сезиларли даражада ошмоқда. Бу ҳақида Давлат Солиқ қўмитаси хабар қилмоқда.

2022 йилнинг биринчи чорагида бюджетга 34 495 млрд. сўм солиқ топширилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 117%га кўп, дейилади ДСҚ хабарида.

Солиқ тушумлари асосан ўсиши асосан қуйидаги солиқ турлари ҳисобидан бўлган:
фойда солиғи +19%;
қўшилган қиймат солиғи +15%;
айланмадан олинадиган солиқ +5%.
Солиқлар ошишида ҚҚС йиғиб олиш самарадорлиги муҳим аҳамият касб этган. Навоий вилояти (+193%), Тошкент шаҳри (+186%) ва Фарғона вилоятида (+183%) ҚҚС йиғиб олиш даражаси сезиларли ошган. Ўртача ҳисобда ҳудудларда ҚҚС йиғиб олиш даражаси + 160%ни қайд этган.