Россияда мигрантлар учун имтиҳонни соддалаштириш таклиф қилинди

Патент олишда хорижликларни имтиҳоннинг ёзма ва Россия қонунчиликлари асослари тестидан озод қилишлари мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Россияда Украинадаги махсус операция давомида ишлашга келаётган мигрантлар учун имтиҳонни соддалаштириш таклиф қилинди. Россия фан ва олий таълим вазирлиги тегишли ташаббус билан чиқди.
Патент, вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) ва яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) олишда хорижликларнинг фақат оғзаки имтиҳон топширишлари таклиф қилинмоқда. Шу тариқа, бу ҳужжатларни олмоқчи бўлганлар чет элликлар рус тили фанидан ёзма ва Россия қонунчиликлари асосларидан тест топширишдан озод қилинишлари мумкин.
Бу қарор қабул қилинган тақдирда, у 2022 йил 31 декабригача амалга қилади.
Эслатиб ўтамиз, Россияда ишлаш учун ҳужжат олмоқчи бўлган мигрантлар рус тилидан имтиҳон топширишлари керак. Имтиҳон, жумладан, ёзма ва оғзаки ҳамда Россия тарихи ва асосий қонунчиликлари саволларидан иборат тестни ўз ичига олади.