Қрим-Конго иситмасидан тузалганларнинг қон плазмаси банки яратилади

Донорларнинг қон плазмаси банклари Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда ташкил қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда Қрим-Конго иситмасидан тузалганларнинг қон плазмаси банки яратилади. Бу ҳақда президент томонидан 16 майда имзолаган қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, Донорларнинг қон плазмаси банклари Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда ташкил қилинади.
Аҳоли гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувдан ўтказилади
Маълумот учун, Қрим – Конго геморрагик иситма касаллиги дастлаб 1944 йилда Қримда, 1956 йилда эса Конго давлатида бир гуруҳ одамларда учраган.
Касаллик одамларга асосан майда шохли ва йирик шохли қорамоллардаги каналарни териш, уларни жунини олиш ёки чўл ҳудудларида уларни боқиш жараёнида кана чақиши орқали юқади.
Йирик шохли қорамолларни дезинфекция қилиш
Вирус ажратган моддалар натижасида одам қонининг ивиши издан чиқади натижада бурун ва бошқа табиий тешиклардан қон кетиши кузатилади.
Касаллик оғир кечади ва ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса оқибати нохуш тугаши мумкин.