ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Россиялик сенатор Алексей Пушков Европарламент депутатининг Туркияни яккалаб қўйиш ҳақидаги таҳдидларига кескин жавоб берди.
Пушков айтишига кўра, бир қатор йирик ва асосий давлатларни яккалашга уринаётган Ғарб ўзини ўзи яякалаб қўйиши мумкин.
"Россияни яккалаб, Эронни, Сурияни, Венесуэлани, Хитойни, энди Туркияни ҳам яккаламоқчимисизлар? Сўнгги вақтлдарда Ғарбда турли мамлакатларни, жумладан, асосий ва йирик давлатларни изоляция қилишга жуда кўп таҳдидлар эшитилмоқда. Охир-оқибат бу "изоляторлар" ўзини дунёнинг қолган қисмидан ажратиб қўймайдими ишқилиб", - деди Пушков.
Бироз олдин Европа парламентидаги энг йирик партиялардан бири - Европа Халқ партиясининг раҳбари Манфред Вебер Финлядния ва Швецияни НАТОга қабул қилишга қарши бўлган Туркияни изоляция қилиш ҳақида гапирган эди.
"НАТОнинг якдиллигини шубҳа остига қўйган ҳар ким уюшма ичида ўзини яккалаб қўяди. Агар Финляндия ва Швеция буни хохласа, уларни қабул қилмаслик учун ҳеч қандай сабаб йўқ", - деган эди Вебер.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Туркия президенти Таййип Эрдоған Финляндия ва Швециянинг альянсга қўшилишига ижобий қарай олмаслигини маълум қилган эди.