Бу қизиқ

Пистанинг қандай фойдали ва зарарли жиҳатлари бор?

Кунгабоқар пистасида ёғ кўп- 100 грамм маҳсулот учун 50 граммдан ортиқ ёғ тўғри келади.
Sputnik
Писта юқори калорияли маҳсулот. У ошқозон касалликларини қўзғатиши мумкин, дейди шифокор-эндокринолог Татьяна Бочарова.
“Пистанинг аппентицит касаллигини келтириб чиқариши – афсона. Аммо пистадан кейин чиндан ҳам бошқа сабабларга кўра, қорин оғриши мумкин. Писта таркибида ёқ моддалари кўп-100 грамм маҳсулот учун 50 граммдан ортиқ. Агар ошқозон яраси, гастрит бўлса ва мунтазам писта истеъмол қилинса, касалликлар қўзғалиши мумкин. Бундан ташқари, пистада калория юқори: 100 грамм - 550 калория, бу бир плитка шоколадга тенг. Писта “озиқ-овқат маҳсулоти” сифатида қабул қилинмайди ва шунчаки килограмм ортишига ҳисса қўшади”,- дейди шифокор.
Писта озуқавий толага, В, А ва Е витаминларига, юрак ва асаб тизимининг нормал ишлаши учун муҳим бўлган магнийга бой. Бироқ, пистани хом ҳолда истеъмол қилган маъқул, чунки қовурилганда канцероген тўпланади.
“Ҳар куни писта истеъмол қилиш мумкин, лекин оз миқдорда - 30 граммдан ошмаслиги керак”, - дечя тавсия беради шифокор.