Парҳезшунос Покиза Гизам Оқгулнинг айтишича, кўк чой иммунитетни мустаҳкамлайди, қон босими ва унинг таркибидаги шакар миқдорини меъёрлаштиради, саратондан ҳимоя қилади ва семизликнинг олдини олади. Бу ҳақида Туркиянинг Sabah нашри хабар берди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, бир ўсимликдан қора ва яшил чой тайёрланишига қарамай, маҳсулотлар қайта ишлаш технологиясида фарқланади. Хусусан, яшил чой полифенолларга, B1 ва B2 витаминларига бой, шунингдек, 10 баробар кўпроқ С витаминига эга. Бундан ташқари, яшил чойда стрессни йўқотувчи теанин моддаси мавжуд.
Парҳезшунос бир кунда уч чашкадан ортиқ чой ичишни тавсия қилмайди. Айниқса, қандли диабет, юрак-қон томир, буйрак касалликлари, ҳамда қалқонсимон безда муаммолари бор одамларга кўк чойни шифокор маслаҳати билан истеъмол қилишни тавсия қилди.