ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Мариуполда электр энергиясини қайта тиклашди, шаҳарда сув таъминоти ҳам тикланмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига фуқаролардан бири маълум қилди.
Мариуполда электр ва сув таъминоти март ўртасидан буён узилиб қолган эди. Шаҳарлик аёлнинг сўзларига кўра, шаҳарда куни кеча “свет” ёнган.
16 апрель куни Россия Мудофаа вазирлиги Мариупол ҳудуди Украина армияси, хорижлик ёлланма жангчилар ва “Азов” полки (унинг жангариларига қарши Россияда жиноий иш очилган) неонацистлари қолмаганини хабар қилган эди. Қолиб кетган гуруҳ аъзолари “Азовсталь” металлургия комбинатида қуршовга олинган