Жапаров: Афғонистондаги жангарилар ҳомийлари Марказий Осиёга “кўз тикишган”

Қирғизистон президенти КХШТнинг жанубий чегараларидаги вазият ғоят ташвишли бўлиб қолаётганини қайд этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Афғонистондаги террорчилар ташқи ҳомийларининг Марказий Осиёга узоқ муддатли режалари бор. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров Москвадаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) саммитида маълум қилди.

“КХШТнинг жанубий чегараларидаги вазият ғоят ташвишли бўлиб қолмоқда, биринчи навбатда айрим афғон вилоятларидаги радикал диний террорчи тузилмаларнинг қаршиликсиз фаолияти туфайли, улар ташқи ҳомийларининг Марказий Осиёга узоқ муддатли режалари бор”, - деди Жапаров.

Қирғизистон етакчисининг сўзларига кўра, афғон муаммоси КХШТнинг диққат марказида бўлиши керак, бу йўналишда сиёсий-дипломатик ва хавфсизликнинг ҳарбий техник чораларини амалга ошириш зарур.