ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари 13 май куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этган БАА президенти Шайх Халифа ибн Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этади.
Ташриф доирасида куни кеча БАА Олий кенгаши томонидан мамлакат президенти этиб сайланган Абу Даби амири Шайх Муҳаммад ибн Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.