Меҳнат мигрантлари учун янги телеграм бот ишга тушди

Ботдаги хизматлардан хорижда ишлаш истагида бўлган ёки ишлаётган фуқаролар фойдаланишлари мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун янги телеграм бот ишга тушди.
Янги телеграм ботни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишлаб чиққан.
Ботдаги қатор хизматлардан хорижда ишлаш истагида бўлган, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёки меҳнат миграциясидан ватанга қайтган фуқаролар фойдаланишлари мумкин.
Аввалроқ 2022 йил 1 июндан бошлаб Россиянинг яна ўнта ҳудудида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг бир неча ваколатхоналари очилиши хабар қилинган эди.