Финляндия расман НАТОга қўшилишга қарор қилди

Таъкидланишича, Финляндия парламент билан маслаҳатлашувлардан сўнг НАТОга аъзо бўлиш учун ариза беради
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Финляндия Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига (НАТО) қўшилиш қарорини расман эълон қилди. Бу ҳақда ҳукумат қарорида айтилган.
“Финляндия парламент билан маслаҳатлашувлардан сўнг Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига (НАТО) аъзо бўлиш учун ариза беради”, – дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, эртага, 16 май куни, мамлакат расмийларининг йиғилиши бўлиб ўтади ва овоз бериш, эҳтимол, сешанба куни ўтказилади. Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто аввалроқ ариза 17 май куни НАТОнинг Брюсселдаги қароргоҳига юборилишини таъкидлаган эди.
Куни кеча Россия ва Финляндия президенти Владимир Путин ва Саули Ниинистёнинг телефон орқали суҳбати бўлиб ўтган эди. Кремль хабарига кўра, Путин финляндиялик ҳамкасбига бетарафлик сиёсатидан воз кечиш хато бўлиши мумкинлигини айтган, чунки Ниинистёнинг мамлакати учун хавфсизлиги учун таҳдид мавжуд эмас.
Кремль Финляндиянинг НАТОга киришини Россия учун таҳдид деб атади