ШҲТнинг спорт масалалари бўйича саммити Тошкентда бўлади

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар жисмоний тарбия ҳамда спорт бўйича вазирлик ва идоралар раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. 19-21 май кунлари Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар жисмоний тарбия ҳамда спорт бўйича вазирлик ва идоралар раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади.
Унда ташкилотга аъзо мамлакатларда спортчиларни халқаро мусобақалардаги муносиб иштироки учун рағбатлантириш, Олимпия ҳаракатини ривожлантиришдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш сингари бир қатор масалалар муҳокама қилинади.