Қашқадарёда 114 ёшли Хайит момога туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилди

114 ёшли Хайит момога туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Қашқадарёда 114 ёшли Хайит момога туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилди.
Миришкор туман Юксалиш маҳалласида яшовчи Ҳайит Байрамова 114 йилдан буён шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз яшаб келган.
Ҳайит момонинг фарзанди Миришкор туман Адлия бўлимига 1908 йилда туғилган онасининг туғилганлик фактини белгилашда амалий ёрдам сўраб мурожаат этган. Адлия тўпланган ҳужжатларни ФИБ Касби туманлараро судига киритганди.
Шундан сўнг бўлиб ўтган сайёр судда Ҳайит Байрамованинг туғилганлик факти белгиланиб, унга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди.